Спорт халқларни бирлаштиради
Музей мозий муҳри бўлибгина қолмай, балки маълумот олиш, таассурот уйғотиш мазмуни билан ҳам қимматлидир. Кўриш, кузатиш ва билиш манбаи сифатида музейларга бориш инсонни таассуротларга бой қилади.
"Гидромелиорация" факултети “Сув хўжалиги ва мелиорация” йўналиши 2-курс 202-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийси “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти Маматалиев А.Б. раҳбарлигида "Олимпиа шон-шуҳрати" музейига ташриф буюришди. Талабалар у ерда мамлакатимизда спортга бўлган эътиборнинг қай даражада юқорилигини кўриш билан биргаликда, спорт соҳасида халқаро миқёсда эришилган ютуқлар ва фахрли чемпионларимиз билан ҳамда Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт тарихига оид ҳужжатлар билан танишишди.
Бу ташриф гуруҳ талабаларида катта таассуротлар қолдирди, фахр ва ифтихор туйғуларини уйғотди. Албатта бу ташриф талабаларнинг ватанпарварлик туйғусини юксалтириш ва янада юқори савияга кўтариш учун хизмат қилади, катта-катта ютуқ ва ғалабаларга эришишга ҳамда Ватанимиз довруғини янада кенгроқ ёйишга чорлайди.
Доцент Адҳам Маматалийев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов